1

Ўзбекистоннинг 2 та университети 4 та фан бўйича ТОП-500 талик рейтингдан ўрин олди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 10:22
Ўзбекистоннинг 2 та университети 4 та фан бўйича ТОП-500 талик рейтингдан ўрин олди

Quacquarelli Symonds – QS World University Rankings халқаро рейтинг агентлиги 2023 йилги дунё университетларининг “Фан соҳалари рейтинги” (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унга кўра, Ўзбекистон миллий университети ва “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети 4 та (замонавий тиллар, математика, физика ва астрономия, атроф-муҳит) фан бўйича ТОП-500 олий таълим муассасалари қаторидан ўрин эгаллади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олийгоҳлари илк бор соҳалар бўйича рейтингда иштирок этди. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” Миллий тадқиқот университети “Муҳандислик ва технология” соҳаси бўйича рейтингда 451–500-ўрин ва “Табиий фанлар” бўйича 501–520-ўринни эгаллади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий университети 2022 йилги рейтингда "Математика" соҳасида 451–500-ўринда кўрилган бўлса, бу йил шу йўналиш бўйича 100 поғона юқорига кўтарилди.

“QS World University Rankings by Subject”  – дунё университетларини 51 та фан соҳаси бўйича иш берувчилар ва халқаро илмий жамият ўртасида ўтказиладиган сўровнома, яъни фан соҳаларида олий таълим муассасасининг нуфузи, "Scopus" халқаро илмий-техник маълумотлар базасида нашр этилган илмий мақолаларга иқтибослар ва "Xirsh" индекси, шунингдек халқаро ҳамкорлик кўрсаткичларини International Research Network (IRN) маълумотларининг баҳоланишини назарда тутади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1