АсосийDunyo

Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди — ЖССТ

'Яна тўрт мамлакатда вабо эпидемияси қайд этилди — ЖССТ'ning rasmi

 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Ер юзида вабо касаллигининг тарқалиш хавфи жуда юқори. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

“2023 йил 11 февралдан глобал вазият ёмонлашмоқда. Эпидемия қайд этилган мамлакатлар сони яна 4 тага кўпайиб, жами 24 тага етди”, — дейилади ЖССТ ҳужжатида.

Вабодан жабр кўрган давлатларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ минтақасида жойлашган. Мутахассислар март ойида кузатиладиган "Фредди" тропик циклони туфайли энди Малави ва Мозамбикда вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотирда.  

Ўз навбатида, халқаро экспертлар вабога чалинганлар ўртасида ўлим даражаси сезиларли даражада ортганини маълум қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар