1

Навоийда фуқаронинг видео ва фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, 40 миллион сўм талаб қилинди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 11:58
Навоийда фуқаронинг видео ва фотоларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, 40 миллион сўм талаб қилинди

Нурота туманида фуқаронинг 40 млн сўмини қўлга киритмоқчи бўлган товламачилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда. 

 Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.М. ва бошқалар фуқаро Ҳ.Қ.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган видео ва фотосуратларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 40 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1