1

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондаги болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарувчи компания лицензиясини бекор қилди

ДУНЁ 23.03.2023, 14:49
Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондаги болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарувчи компания лицензиясини бекор қилди

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондаги болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасини ишлаб чиқарувчи "Marion Biotech" компанияси лицензиясини бекор қилди. 

Расмийларга кўра, Ноида шаҳрида жойлашган "Marion Biotech"  фармацевтика фирмасининг ишлаб чиқариш лицензияси Уттар-Прадеш ҳукумати томонидан бекор қилинган.

 "Marion Biotech" компаниясининг йўталга қарши сиропи "Док-1" Ўзбекистонда 18 боланинг ўлимига сабаб бўлди. Ўтган йили декабрь ойида содир бўлган воқеа сабаб Ҳиндистонда тергов бошланган эди.

"Январь ойидан буён фирманинг лицензияси тўхтатиб қўйилган эди. Шундан сўнг батафсил суриштирув бошланди. Энди фирма лицензияси бекор қилинди. Фирма энди сироп ишлаб чиқара олмайди", деди ҳукумат вакили. 

3 март куни Ноида полицияси томонидан "Marion Biotech" компаниясининг уч нафар ходими ҳибсга олиниб, икки директорига қидирув эълон қилинди, деди расмий. 

Маълумотларга кўра,  "Marion Biotech" дори воситалари намуналари ҳукуматнинг Чандигарҳдаги минтақавий дори синов лабораториясига юборилган ва улардан 22 таси "стандарт сифатга эга эмас" (сохта) деб топилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1