АсосийJamiyat

Зилзила оқибатида Тошкентдаги янги қурилган кўп қаватли уйнинг фасади тўкилиб тушди(видео)

'Зилзила оқибатида Тошкентдаги янги қурилган кўп қаватли уйнинг фасади тўкилиб тушди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида жойлашган кўп қаватли биноларнинг бирида куни кеча зилзила оқибатида фасад қисмига зарар етказилгани юзасидан видео  тарқатилди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизматининг муносабатида мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ҳудудий назорат инспекциясига тегишли сўров юборилган. 

Қайд этилишича, Яшнобод туманида қад рослаган "FIRST DEVELOPING GROUP" МЧЖга тегишли объектларнинг бирига ғишт ишлаб чиқарувчи "STONE BRICK" МЧЖ томонидан сифатсиз ғишт маҳсулотлари етказиб берилиши натижасида мазкур ҳолат юзага келган. Айни кунда буюрмачи томонидан суд органларига етказилган зарарни қоплаш мақсадида даво аризаси киритилган. Бинонинг фасад қисмини таъмирлаш ишлари апрель ойида тўлиқ якунланиши белгилаб олинган.

 

    Бошқа янгиликлар