Ўрдак, товуқ ва курка боқишга 3 йилга 14 фоизли кредит берилади

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 15:28
Ўрдак, товуқ ва курка боқишга  3 йилга 14 фоизли кредит берилади

Давлат раҳбари  раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида дала ва коллектор-дренаж атрофларидаги ерлардан унумли фойдаланиш вазифаси қўйилди, дея хабар бермоқда  Президент Матбуот котиби. 

Биргина Сирдарёда қарийб 4 минг гектар бундай ерлар мавжудлиги аниқланган. Бошқа ҳудудларда ҳам дала четларида ва коллектор-дренаж атрофларидаги қўшимча 50 минг гектар майдондан самарали фойдаланиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Туман ҳокимларига дала ва коллектор-дренаж атрофидаги ерларни фермер хўжаликлари ўз ишчилари ва эҳтиёжманд аҳолига ўн йилга иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш топширилди.

Бунда, фермерларга ўрдак, товуқ ва курка боқишга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 3 йилга 14 фоизли кредит берилади.

Дала четларига узум кўчатлари ва кади уруғларини, тут кўчатларини экиш, парранда ва асалари уяларини етказиб бериш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1