1

Маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 15:45
Маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади

Давлат раҳбари  раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бугунги кунда кластер, фермер ва деҳқонларнинг 11 мингга яқин техника ва агрегатларга талаби мавжудлиги қайд этилди.

 Шу боис, 1 апрелдан:

  •  маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

 

  •  импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

 

  •  техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1