АсосийDunyo

Россияда рус тилини яхши билмаган мигрантларни жаримага тортиш таклиф қилинди

'Россияда рус тилини яхши билмаган мигрантларни жаримага тортиш таклиф қилинди'ning rasmi

Хорижий фуқаролар Россияда уч ойдан кейин ҳам тил билиш даражаси пастлигича қолса, мослашиш учун тўлов тўлашлари керак бўлади. Агар тил билиш даражаси юқори бўлса, мигрант шахсий даромад солиғидан 50% чегирма олиши мумкин.

Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова Давлат Думасидаги давра суҳбатида мамлакатда яшовчи мигрантлар учун паст “тил рейтинги” учун жарима солишни таклиф қилди.

“Тил рейтингини жорий этишнинг самарали таъсири мослашув давридан кейин, масалан, идентификация картаси олинган кундан бошлаб бир ойдан уч ой ўтгач пайдо бўлиши керак. Агар рейтинг паст бўлса, бу рағбатлантириш - мослашиш тўлови ", - дея иқтибос келтирган Коммерсант.

Шу билан бирга, рус тилини яхши билиш даражаси учун чет эл фуқаролари шахсий даромад солиғи бўйича чегирма олишлари мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар