1

Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

ЖАМИЯТ 23.03.2023, 17:06
Ўзбекистонда яқин кунларда яна зилзила бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати мурожаат билан чиқиш килди.

 ФВВ дунёда зилзиланинг ҳатто тахминий вақтини башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмаслигини таъкидлаган.
"Ҳурматли юртдошлар, шу кунларда ижтимоий тармоқларда яқин кунларда зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида сохта хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан сизларни бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирамиз. Яна бир бор таъкидлаймизки, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас. Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1