АсосийDunyo

Россияда одамларнинг “Сибир яраси”га чалиниш ҳолати аниқланди

'Россияда одамларнинг “Сибир яраси”га чалиниш ҳолати аниқланди'ning rasmi

Россия таркибидаги Чувашистонда уч кишида “сибир яраси” аломатлари аниқланди. Бу ҳақда “Интерфакс” xaбар берди.

Маълум қилинишича, 22 март куни учинчи беморда куйдиргига чалиниш ҳолати қайд этилган. Бунгача республиканинг Тсивилский туманида касалланган икки киши аниқланган ва у ерда карантин жорий қилинган. Инфекциянинг учинчи ҳолати биринчи ҳолат билан алоқа қилиш оқибатида келиб чиққан.

“Чувашистон фуқаросининг қулоғида бинафша рангдаги доғ пайдо бўлди. Бу худди шундай белгилар билан аниқланган учинчи ҳолат бўлиб, куйдирги билан касалланганликни кўрсатади”, — дейилади хабарда.

Республика раҳбари Олег Николаев беморлар тиббиёт ходимлари назоратида бўлгани учун уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслигини таъкидлаган. Улар билан алоқада бўлган одамларда ҳозирча касаллик симптомлари кузатилмаган.

“Сибир яраси” уй ҳайвонлари, жумладан, эчки, қорамол, қўй ва отларга таъсир қилиши мумкин бўлган оғир юқумли касалликдир. Одамларда куйдирги камдан кам учраса-да, у касал ҳайвонлар ва уларнинг тери, гўшти каби маҳсулотлари билан алоқа қилиш орқали юқади. Ҳозирги вақтда олиб борилаётган профилактика туфайли, айниқса, дунёнинг ривожланган мамлакатларида инфекциянинг тарқалиши сезиларли даражада камайган.

    Бошқа янгиликлар