1

Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларига Президент мактаблари методикаси тарғиб қилиняпти

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 11:27
Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларига Президент мактаблари методикаси тарғиб қилиняпти

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 23-24 март кунлари “Ўқувчиларда танқидий фикрлашни лойиҳа ишлари орқали шакллантириш” мавзусидаги семинар-тренинглар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Унда бутун Республика бўйлаб математика ва инглиз тили ўқитувчилари иштирок этишмоқда. 

Мазкур тренинглар 3 босқичли бўлиб, 1-босқич онлайн тарзда ташкил этилди ва унда 28 нафар педагог иштирок этди.

Семинарларнинг 2-босқичида 2800 нафар ҳамда 3-босқичида 35 422 нафар ўқитувчиларнинг замонавий педагогик тажрибаларини янада ошириш режалаштирилган.

Тренингларнинг учинчи босқичда маҳаллий тренерлар томонидан туман (шаҳар) умумтаълим мактабларининг педагогларини қамраб олган ҳолда бир марталик жорий йил якунига қадар туман марказидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур тренинглардан кўзланган мақсад:

-  Президент мактабларининг илғор тажрибаси билан бўлишиш,

-  замонавий методикалар билан таништириш,

-  таълим соҳасидаги янгиликлар билан бўлишиш,

-  ўқувчиларда креатив ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришни ўргатишдан иборат.

Мазкур тренинглар Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида жойлашган жами 14 та Президент мактабида бўлиб ўтади.  

Ушбу тренинг "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида мамлакатимиздаги таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқитишда янги методикаларни жорий этиш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш йўлидаги яна бир қадамдир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1