1

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 30 даражага яқинлашади

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 12:38
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 30 даражага яқинлашади

Ўзгидромет дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қайд этилишича, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20+23 даража бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва +23+25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +27+29 даражани ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 24-26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Пойтахтда: ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8+10 даража, кундузи +22+25 даража бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1