АсосийJamiyat

Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас

'Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас'ning rasmi

АОКАда ўтказилган брифингда  Сейсмология институти директори ўринбосари  Воҳидхон Исмоилов зилзилани олдиндан аниқлаш йўналишидаги ишлар, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан маълумот берди.

Зилзила ўчоғидан тарқалган бўйлама тўлқиннинг яқин атрофдаги сейсмик станцияларда қайд қилингандан сўнг 3 сонияда зилзила тўғрисидаги маълумот, яъни ўчоқнинг чуқурлиги, зилзила кучи, орадаги масофа Google тизими орқали дунёга тарқалади.  

Хитой тадқиқотчиларининг берган маълумотга кўра эрта огоҳлантириш тизими жорий қилинганда 3 сония ичида шикастланишларни 14 фоизга, 10 сонияда жароҳатланиш ва қурбонларни 39 фоизга ва 20 сонияда 63 фоизга қисқартириши мумкин.

Худди шундай минтақавий тизим Мексикада, Хитойда, Тайванда, Италияда, Руминияда ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилмоқда. Лекин Google компанияси яратган мобил дастур бутун жаҳонни қамраб олиш имкониятига эга.

 

    Бошқа янгиликлар