1

Ўзбекистонда аҳоли пунктидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлашда дрондан фойдаланиш мумкин

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 15:09
Ўзбекистонда аҳоли пунктидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлашда дрондан фойдаланиш мумкин

Ўзбекистонда аҳоли пунктидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарликни аниқлашда дрондан фойдаланиш йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси муҳокамалар порталиги жойлаштирилди.

Унда 2023 йил 1 октябрь кунига қадар аҳоли яшаш пунктларидан ташқаридаги йўлларда қоидабузарлик ёки ҳодисаларни, қидирувдаги транспорт воситасини аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда ёрдам кўрсатишда тезкорликка эришиш мақсадида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш бўйича илғор хориж тажрибасини ўрганиб чиқиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш назарда тутилган.

Таклиф Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда киритилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1