1

Тошкент шаҳрида очиқ қолдирилган “Gentra”дан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 17:13
Тошкент шаҳрида очиқ қолдирилган “Gentra”дан пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2023 йил 15 март куни соат 20:00 ларда, 30 ёшли В.Б. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани Бунёдкор кўчаси 6-уйда жойлашган “KAMOLON-OSH” маркази олдида бўла туриб, шу ерда 27 ёшли Ю.Б.га тегишли бўлган “Gentra” русумли автомашинаси йўлнинг четида очиқ ҳолатда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, автомашина салонидан 5.000.000 сўм ва 100 АҚШ доллари миқдорда нақд пул маблағлари, бир дона баҳоси 130 АҚШ долларлик “Sauvage” номли эркаклар атири ва бир дона баҳоси 150 АҚШ доллари “Neoline7700” русумли анти-радарни яширин равишда қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида в.Б. ашёвий далиллар билан ушланиб, шахси урганилганда у муқаддам хам ушбу турдаги жиноятларни содир қилганлиги учун судланганлиги ва у суд томонидан хавфли рецидивист деб топилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми «а» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахс бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1