1

Улуғбек Рўзиқулов "Ўзавтосаноат" раҳбарлигига қайтди

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 18:58
Улуғбек Рўзиқулов "Ўзавтосаноат" раҳбарлигига қайтди

Собиқ бош вазир ўринбосари, муқаддам "Ўзавтосаноат"​ ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари"​ни бошқарган Улуғбек Рўзиқулов яна "Ўзавтосаноат" компанияси бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Компания сайти раҳбариятида айнан у янги раис сифатида кўрсатилган.

Улуғбек Рўзиқулов (1969 йилда туғилган) Ломоносов номидаги Москва давлат университети битирувчиси, Россия Фанлар академияси Иқтисодиёт институти аспирантурасини тамомлаган, иқтисод фанлари номзоди ҳисобланади.

Улуғбек Рўзиқулов муқаддам Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ишлаган, 2015 йилдан 2017 йилга қадар бош вазир ўринбосари — "Ўзавтосаноат" бошқаруви раиси бўлган.

2017 йил августида бу лавозимдан озод этилган, кўп ўтмай "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясига раҳбар этиб тайинланганди.

2018 йилдан буён Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси (2019 йил октябридан Вьетнамда ҳам) сифатида ишлаб келаётганди.

Бундан олдинроқ "Ўзавтосаноат"га 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1