1

“Косонсойдаги ваҳший директор”. Намангандаги мактабда 42 ёшли директор 64 ёшли ўқитувчини урди

ЖАМИЯТ 24.03.2023, 21:47
“Косонсойдаги ваҳший директор”. Намангандаги мактабда 42 ёшли директор 64 ёшли ўқитувчини урди

Ижтимоий тармоқларда “Косонсойдаги ваҳший директор” номли хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан  Наманган вилояти ИИБ маълумот тақдим этди. .

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 09.30 ларда Косонсой туман ХТБга қарашли 2-сонли умумий ўрта таълим мактабида 1980 йилда туғилган мактаб директори ва 1959 йилда туғилган ўқитувчи ўртасида келиб чиққан ўзаро низо натижасида директор ўқитувчининг юз қисмига боши билан бир маротаба уриб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жабрланувчининг аризасига асосан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1