1

Жиззахда 32 ёшли эркак аёлини ўлдириб, ўзини жароҳатлади

ЖИНОЯТ 24.03.2023, 23:25
Жиззахда 32 ёшли эркак аёлини ўлдириб, ўзини жароҳатлади

Жиззахда эркак ўз аёлини ошхона пичоғи билан ўлдириб қўйди. Бу ҳақда "Миллий ТВ" телеканалининг "Миллар" кўрсатувида маълум қилинди.


Қайд этилишича, воқеа 17 март куни Жиззах вилояти Арнасой тумани Олтин водий маҳалласида содир бўлган. Унда 1991 йил туғилган фуқаро жанжал сабаб ошхона пичоғи билан дастлаб 28 ёшли турмуш ўртоғини кейин эса ўзини жароҳатлаган.
Икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг онаси воқеа жойида вафот етган. Эркакнинг онасининг кўрсатмасига кўра, ўғли келинининг бўйнига жароҳат етказган. Ўғлининг ўзи етти жойидан жароҳат олган.
Маҳалла раиси воқеа рашк сабаб юзага келган, дея таъкидламоқда. Ҳозирда эркак воқеа сабаб шифохонада бўлиб, аҳволи оғирлиги айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан вилояти прокуратураси терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1