Туркиянинг таклифидан сўнг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Халқарочиқиндиларсиз кун” энди бутун дунёда нишонланади

ДУНЁ 25.03.2023, 09:41
Туркиянинг таклифидан сўнг БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган “Халқарочиқиндиларсиз кун” энди бутун дунёда нишонланади

Ўтган йили Туркия Бирлашган МиллатларТашкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясига иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланиш режаларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритган эди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси қарорига кўра, 30 март бутун дунё бўйлаб “Халқаро чиқиндиларсиз кун” деб эълон қилинди.

“Zero Waste” лойиҳаси орқали Туркия бутундунёни қизиқтирган барча экологик ва табиатни муҳофаза қилиш лойиҳаларида етакчи сифатида ажралиб туради. Лойиҳа исрофгарчиликнинг олдини олишга, ресурслардан самаралироқ фойдаланишга, сабабларини кўриб чиқиш орқали чиқиндилар пайдо бўлишининг олдини олишга ёки минималлаштиришга, ҳамда, чиқиндиларни алоҳида йиғиш ва қайта тиклашга қаратилган.

Турк ошхонасининг кўп асрлик барқарорлик тамойиллари дунёниилҳомлантирмоқда

Чиқиндисиз фалсафа ҳаётнинг барча жабҳаларида чиқиндиларни йўқ қилишга қаратилган бўлиб, у турк ошхонасининг ажралмас қисмига айланиб улгурган.

Турк ошхонаси исрофгарчиликсиз ва барқарор пазандачилик амалиёти фалсафасини сақлаган ҳолда озиқ-овқат чиқиндиларига асосланади. У ўсимлик ва ҳайвонот материалларининг барча элементларидан фойдаланиш учун ечимларни таклиф қилади. Табиий ва органик материаллардан тайёрланган таомлар, веган ва вегетариан таомлари узоқ вақтдан бери турк дастурхонларида асосий ўринни эгаллаган. Турк ошхонаси хилма-хил турдаги деярли ҳар бир таомида маҳсулотларни исроф қилмасдан ишлатишга чақиради. Масалан, эскирган нондан кўплаб таомлар тайёрланади. Қолган палов, шўрва ёки гуруч пирогига айланади. Дўлма тайёрлаш учун қовоқ ёки бақлажоннинг ички қисми олиб ташланади, лекин ҳеч қачон пўсти ташланмайди, уни бошқа лаззатга айлантирилади.

Туркияда барқарор туризм

Туркия, шунингдек, Миллий барқарор туризм дастурини шакллантириш учун дунёнинг энг юқори экологик ва барқарорлик платформаси бўлган Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан ҳамкорлик шартномасини имзолаб, дунёга ўрнак кўрсатди.

Келишув доирасида келгуси уч йил ичидатуризм саноатини қайта қуришни мақсад қилган Туркия, ҳукумат билан барқарор туризм бўйича миллий дастур ишлаб чиққан ва бундай масъулиятли ишга “енг шимарган” дунёдагибиринчи давлатдир. Ўтган йили бошланган дастур маҳаллий аҳоли учун ижтимоий ва иқтисодий манфаатларни максимал даражада ошириш, маданий меросни кўпайтириш, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва ресурсларнитежаш билан бирга биохилма-хиллик, экотизимлар ва табиий гўзалликни муҳофаза қилиш вазифаларини мақсад қилиб олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1