АсосийJamiyat

Самарқанддаги “Қорақўтон" тоғида олтин қазиб олиши учун шароит яратиб берганлар ушланди

'Самарқанддаги “Қорақўтон" тоғида олтин қазиб олиши учун шароит яратиб берганлар ушланди'ning rasmi

Олтин қазиб олиш учун шароит яратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Ҳ. бошқа бир фуқаро Ф.Д.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида “Қорақўтон" тоғида олтин қазиб олиши учун шароит яратиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар