АсосийJinoyat

Янгийўлда яшовчи фуқаро икки кишини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди

'Янгийўлда яшовчи фуқаро икки кишини ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи фуқаро икки кишини пичоқлаб ўлдириб, жасадларни ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов “Darakchi.uz”га маълум қилди.

Жорий йилнинг 23 март куни соат 14:30 ларда маҳаллий корхона агрономи 1961 йилда туғилган К.А. ҳамда жамият мутахассиси 1984 йилда туғилган С.Г. Янгийўл туманида яшовчи Б.Ж.ни олдига бориб, унга ижарага берилган ер майдонлари учун 40 млн сўм миқдорда ҳақ талаб қилган. Шу вақт уларнинг ўрталарида келиб чиққан низо жараёнида Б.Ж. пул бермаслик мақсадида уларни дала шийпонига олиб кириб, иккаласини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдирган. 

Сўнг у ўзининг жиноий ҳаракатларини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, тана қолдиқларини ариқ бўйига ташлаб юборган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж”, “и” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

 

    Бошқа янгиликлар