АсосийJamiyat

Андижонда ҳайдовчи 8-синф ўқувчиларига "Матиз"ини ижарага берди (видео)

'Андижонда ҳайдовчи  8-синф ўқувчиларига "Матиз"ини ижарага берди (видео)'ning rasmi

Андижон шаҳрида вояга етмаган болаларга ўз машинасини ижарага берган шахс жавобгарликка тортилди.  Бу ҳақда "Севимли" телеканали маълум қилди.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБга Андижон шаҳри 17-умумтаълим мактаби томонидан ўқувчиларнинг қоидабузарлик содир этгани ҳақида хабар берилган. Мурожаатда уч нафар 8-синф ўқувчисига соатига 60 минг сўмдан икки соатга автомашина топширилган айтилган.

“Машинам уйда бекор турганди. Кундузи билан киракашлик қилдим, кечки пайт газимга пул чиқиб қолар деган мақсадда бергандим. Уларда бирор муаммо чиқиб қолса, ўзлари ҳал қилиши ҳақида келишдик. Ёнида ўтириб, ҳайдашни эплай олгани учун бердим. Икки соат миниб, қайтариб, эҳтиёт қилиб олиб келишди”, — дейди машина эгаси.

Ҳолат бўйича Матиз автомобили эгасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва машина жарима майдонига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар