АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган

'Ўзбекистонда 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган'ning rasmi

АОКАда Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш вазирликлари, Фанлар академияси Сейсмология институти ва бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.  

Унда зилзила, сел, тошқинлар каби фавқулодда вазиятларни олдини олиш, сейсмик ҳолатни баҳолаш билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумот берилди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази томонидан Ўзбекистон ва унга чегарадош ҳудудларда 2023 йил 1 январдан бугунги кунгача магнитудаси М= 2.8-6.8 бўлган 250 дан ортиқ зилзила қайд этилган.

Ўзбекистон геологик жойлашувига кўра, Ўртаер денгизи - Осиё сейсмик камарида жойлашган. 1900 йилдан шу кунга қадар 60 дан ортиқ кучли ва ҳалокатли (магнитудаси 5 дан юқори бўлган) зилзилалар содир бўлган.

Сўнгги 10 йилда юз берган 6-8 балли олтита зилзилада жами 16 киши қурбон бўлган, 54 киши жабрланган.

    Бошқа янгиликлар