Евроиттифоқ Россияга савдо чекловларини четлаб ўтишда ёрдам бераётган Марказий Осиё давлатларига қарши санкция жорий этиши мумкин.
"Zamon.uz"нинг "The Telegraph" нашри маълумотларига таяниб хабар берича, ЕИ раҳбарияти Марказий Осиё давлатларидан Россияга турли товарлар, биринчи навбатда икки мақсадли маҳсулотлар экспорти ошганини сезган. Масалан, кир ювиш машиналари ва ишлатилган автомобиллар сотуви кўпайган. Европа амалдорлари бу каби маҳсулотлар РФга савдо чекловларини четлаб ўтишга ёрдам беришидан хавотирда.
Евроиттифоқ раҳбарлари Марказий Осиё давлатлари вакиллари билан музокара ўтказиш ниятида. Улар минтақа давлатларини санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам беришнинг салбий оқибатларидан огоҳлантирмоқчи. Агарда ЕИ Москвага реэкспорт ҳолатлари мавжудлигини исботласа, Европа бунга алоқадор давлатларга ўз бозорига киришни чеклайди.
Қозоғистон 1 апрелдан Россияга экспортни реал вақт режимида кузатиш тартибини жорий этишини маълум қилган эди.