1

Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

ЖАМИЯТ 25.03.2023, 23:01
Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири Саида Мирзиёева Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу билан учрашди. Бу ҳақда у Telegram'даги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида таълим соҳасида тўпланган кўп йиллик ўзаро саъй-ҳаракатлар, шу соҳада Ўзбекистонда ҳозирги вақтда кечаётган ислоҳотлар ва келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.   

“Мен, Президент Администрациясининг Таълим стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини мувофиқлаштирувчи ходими сифатида ўзим учун болалар ва ёшларда танқидий фикрлашни ривожлантириш устувор аҳамиятга эга эканлигини қайд этдим”, дейди Мирзиёева.  

Шунингдек, мулоқот дамомида маданий меросни асраш, ОАВ ва сўз эркинлигини ривожлантириш каби муҳим масалаларга аҳамият қаратилиб, ҳолатни яхшилаш учун мамлакатлар биргаликда иштирок этиши мумкинлиги қайд этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1