АсосийDunyo

Сурияда АҚШ ҳарбий базасига ҳужум бўлди

'Сурияда АҚШ ҳарбий базасига ҳужум бўлди'ning rasmi

Суриянинг Ҳасака вилоятида Америка Қўшма Штатларининг DEASH'га қарши кураш бўйича коалиция базасига учувчисиз ҳаво воситаси билан уюштирилган ҳужумда 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши тан жароҳати олди.

Пентагон томонидан қилинган баёнотда, кеча маҳаллий вақт билан соат 13:30 ларда DEASH'га қарши коалицияга тегишли таъмирлаш объектига бир дрон урилгани маълум қилинди.

Баёнотда, ҳужум оқибатида АҚШ билан ишлаган 1 нафар алоқа ходими ҳалок бўлгани, 1 нафар шартномавий ходим ва 5 нафар АҚШ аскари тан жароҳати олгани маълум қилинди.

Разведка учувчисиз ҳаво воситасини Эронга тегишли деб ҳисоблаган.

    Бошқа янгиликлар