1

Тошкентда бош ҳисобчи корхона раҳбарининг қарийб 4 млрд сўмини ”ухлатди”

ЖИНОЯТ 26.03.2023, 18:38
Тошкентда бош ҳисобчи корхона раҳбарининг қарийб 4 млрд сўмини ”ухлатди”

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида корхона бош ҳисобчиси раҳбарининг 3,9 миллиард сўмини ўзлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “С.Г.” МЧЖ бош ҳисобчиси Е.К. тижорат банки филиалидан банк-мижоз дастуридан фойдаланиш учун ушбу МЧЖга берилган электрон калитдан фойдаланиб, ойлик иш ҳақидан ташқари қўшимча 3,9 миллиард сўмини ўзига аванс сифатида ҳисоблаган ва пластик картасига ўтказиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1