АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда поезд 44 ёшли эркакни босиб кетди. Фуқаро ҳалок бўлган

'Қорақалпоғистонда поезд 44 ёшли эркакни босиб кетди. Фуқаро ҳалок бўлган'ning rasmi

Поезд темирйўл рельсида одамни босиб кетиб, ҳалок қилди. Ҳолат бўйича Транспорт прокуратураси маълумот тақдим этди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 24 март куни соат 16:00 ларда 053-сонли “Қўнғирот-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Элликқала-Тўрткўл” бекатлари оралиғи 552-км. 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида 1979 йил туғилган фуқаро Х.Ш.нинг эҳтиётсизлиги натижасида поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кеткан.

Олган тан жароҳатлари натижасида фуқаро Х.Ш. воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Оролбўйи транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб борилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар