1

Шимолий Корея Япония денгизига яна иккита ракета учирди

ДУНЁ 27.03.2023, 12:14
Шимолий Корея Япония денгизига яна иккита ракета учирди

Душанба куни эрталаб КХДР Япон денгизи томон иккита баллистик ракетани учирди, деб хабар бермоқда Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати. Учиришни Жанубий Корея ҳарбийлари ҳам тасдиқлаган.

Иккала ракета ҳам Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонаси ташқарисига келиб қўнди, деб хабар бермоқда Япониянинг NHK телеканали.

NHKнинг аниқлик киритишича, Япония ҳукумати Бош вазир девонининг Инқирозларни бошқариш марказида тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат гуруҳнинг фавқулодда йиғилишини чақирган. Улар маълумот тўплайди ва зарар ҳақида маълумотларни текширади.

Айни пайтда кемалар ёки самолётларга зарар етказилгани ҳақида хабарлар йўқ.

Бундан ташқари, Япония Бош вазири Фумио Кисида бошқармаларга кирувчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, оператив маълумотларни аҳолига етказиш, шунингдек, ҳаво кемалари ва кемалар хавфсизлигини таъминлаш, кутилмаган ҳолатларга тайёргарлик кўриш учун барча чораларни кўриш бўйича топшириқ берди.

Тахминларга кўра, КХДР шу тариқа Жанубий Корея ва АҚШнинг ўтган ҳафта бошланган Ссангёнг ҳарбий машғулотларига қарши ўз норозилигини билдирмоқда.

Машқлар келаси душанба куни якунланиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1