АсосийJamiyat

Наманганда фуқароларни ишини ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган икки нафар адвокатга жиноят иши қўзғатилди

'Наманганда фуқароларни ишини ҳал қилиб бериш эвазига пул талаб қилган икки нафар адвокатга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Наманган вилоятида 4 кун ичида суддаги ишларни ўша ерда ишлайдиган танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан пул талаб қилган икки нафар адвокат қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.

Маълум бўлишича, адвокат А.Ю. Наманган туманлараро маъмурий судида кўрилаётган ишни суд ходимлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига иш бўйича тарафдан 12.000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 7000 АҚШ долларини олаётган пайтда далилий ашёлар билан қўлга олинади.

Иккинчи ҳолатда эса яна бир маҳаллий адвокат А.Н. фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида кўрилаётган никоҳни бекор қилишга оид иш бўйича (тарафларга бериладиган) 6 ойлик муддатни уч ойга қисқатириб бериш эвазига талаб қилган пулни олаётганда ушланади.

Ҳозирги вақтда ҳар икки ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора беришга уриниш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар