Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш юз берди

ДУНЁ 27.03.2023, 15:14
Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш юз берди

Кобулда Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида портлаш содир бўлди, деб хабар берди "1TV News" телеканали гувоҳларга таяниб.

Маҳаллий маъмурият вакиллари портлаш ва қурбонлар ҳақида маълумот бермаган.

Россия дипломатик ваколатхонаси маълумотларига кўра, Россия Федерацияси фуқаролари орасида қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, деб ёзади “РИА Новости”.

"Сиренали тез ёрдам машиналари у ерга борди. Яраланганлар орасида Россия фуқаролари ҳақида маълумот йўқ", - деган россиялик дипломат.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳри маъмурияти биносида портлаш содир бўлиб, унинг оқибатида вилоят губернатори Муҳаммад Довуд Муззаммил ҳалок бўлган эди.

Муззаммил Кобулдан келган Толибон делегацияси билан музокара олиб бораётган бир пайтда портловчи жилет кийган худкуш-террорчи вилоят маъмурияти биносига кириб, ўзини портлатиб юборган.

Турли манбаларга кўра, қурбонлар 2 дан 15 кишигача бўлган. Ҳужум учун масъулиятни "Исломий давлат" гуруҳи ўз зиммасига олган.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1