АсосийJamiyat

Янгиланаётган Конституция: Илк маротаба фуқаролар давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга, деган қоида киритилмоқда

'Янгиланаётган Конституция: Илк маротаба фуқаролар давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эга, деган қоида киритилмоқда'ning rasmi

Янги таҳрирда тасдиқланиши кутилаётган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятига эътибор берадиган бўлсак, унга киритилаётган янги моддалар ва нормаларнинг салмоқли қисми инсон ва фуқароларнинг шахсий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва экологик ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқаришга қаратилганлигини кўришимиз мумкин, дейилади Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабарида.

"Янги таҳрирдаги Конституциянинг лойиҳаси – ҳақиқий халқ Конституциясидир, чунки у жамоатчилик томонидан келиб тушган 200 мингдан ортиқ таклифлар асосида ишлаб чиқилган ва такомиллаштирилган, таклифларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олган.

Шу ўринда, янгиланаётган Конституция лойиҳасининг 37-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари давлат хизматига киришда тенг ҳуқуққа эгадирлар”, деган қоида киритилмоқда. Ушбу қоида Конституциянинг “Сиёсий ҳуқуқлар” бобида акс этаётганлиги муҳим амалий ва сиёсий-ҳуқуқий асосга эга", - дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар