АОКАда Билимни баҳолаш агентлигининг раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида тизимда ўтган йилда амалга оширилган ишлар ва жорий йилдаги режалар ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, 2023 йилда Агентлик томонидан 50 дан ортиқ турдаги тест синови ташкил этилиб, унда 2 млн нафардан ортиқ талабгор тест синовидан ўтказилади.
Бунинг учун 15 та умумтаълим фанидан 25 мингга яқин, қардош тиллардан 4,5 мингдан ортиқ, шарқ тиллари ҳамда испан ва итальян тилларидан 1,7 мингдан ортиқ, 50 тадан ортиқ махсус фандан 15 мингдан ортиқ тест топшириқлари шакллантирилади.
Абитуриентларнинг тест материаллари билан ишлаш кўникмасини шакллантириш мақсадида намунавий тест топшириқлари асосида 100 минг нафарга яқин ёшларнинг диагностик тест синовлари орқали билими баҳоланади.
1,8 мингдан ортиқ тест вариантларининг классик ва замонавий тест назариялари асосида статистик таҳлили амалга оширилади.