АсосийЖАМИЯТ

Давлат томонидан яна бир гуруҳ ёшлар хорижий ОТМларга ўқишга юборилади

Давлат томонидан яна бир гуруҳ ёшлар хорижий ОТМларга ўқишга юборилади. Шу мақсадда “Эл-юр...

Давлат томонидан яна бир гуруҳ ёшлар хорижий ОТМларга ўқишга юборилади. Шу мақсадда “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2023 йилги 1 стипендия танловини эълон қилади. Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2023 йил 1 апрелдан – 1 майга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2023 йил 1 майдан 1 июнга қадар давом этади.

Номзодлар учун барча зарур маълумотлар Жамғарманинг Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил маълумот берилган.  

 

    Бошқа янгиликлар