1

Ўзгидромет сел келиши мумкин бўлган 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 12:38
Ўзгидромет сел келиши мумкин бўлган 9 та вилоят аҳолисини огоҳлантирди

Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжа 29-31 март кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилди.

Қуйидаги ҳудудларда яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилмоқда:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманлари;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманлари;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманлари;

Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманлари;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманлари;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманлари;

Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманлари;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1