1

Самарқандда фуқаронинг қарийб бир миллиардлик компенсацияси ундириладиган бўлди

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 14:12
Самарқандда фуқаронинг қарийб бир миллиардлик компенсацияси ундириладиган бўлди

Самарқанд вилоят адлия бошқармасига келиб тушган мурожаатлардан бири мулкдорнинг асоссиз равишда мулкидан маҳрум бўлиб қолаётгани билан боғлиқ. Ҳокимлик гарчи қўйилган айбловларни рад этган бўлсада, судда адолат ғалаба қозониб, бу ўз тасдиғини топди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Самарқанд вилоят адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Аниқланишича, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро А.А.га 2004 йилдаги 95-сонли олди-сотди шартномасига асосан тегишли бўлган Самарқанд шаҳар, собиқ "Темирйўл" тумани "Рудакий" кўчасида жойлашган 299.2 кв.м бўлган "Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси" Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 декабрдаги 2382-Қ-сонли қарори билан "Agro Plus" МЧЖга бериб юборилган. Бу ҳам етмагандек ер майдони учун компенсация тўлаб берилмаган. Йиллар давомида бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида сарсон бўлган фуқаро адлияга мурожаат қилди.  

 Ўрганишда тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро А.Ахмедов 2004 йил 17 мартдаги 95-сонли олди-сотди шартномасига асосан, Самарқанд шаҳар, собиқ Темирйўл туман, "Рудакий" кўчаси 86-манзилда жойлашган "Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси"да ветеринатия клиникасини ташкил этиб маълум муддат фаолият кўрсатган. Аммо 2012 йилнинг охирида соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли Россия Федерациясига кетган ва 2015 йилда қайтган. Лекин унинг кўчмас мулки ҳокимлик томонидан 2014 йилда бузуб юборилган бўлган. Шунингдек, Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2018 йил 11 декабрдаги 2382-Қ-сонли қарори билан "Agro Plus" МЧЖга Самарқанд шаҳар "Али Қушчи" МФЙ биноси қуриш учун 100. кв.метр қисми ажратилган. Бироқ, Самарқанд шаҳар ҳокимининг ушбу ҳамда 2019 йил 19-центябрдаги 2308-Қ-сонли қарорлари билан фуқарога етказилган зарар қоплаб берилмаган.  

Синдор УСМОНОВ, Самарқанд вилоят адлия бошқармаси ходими:

"Фуқаронинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъво аризаси киритилиб, қисман қаноатлантирилди. Суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 14, Уй-жой кодекси 27, 29, Фуқаролик просетсуал кодексининг 138, 141, 249-253-моддаларини қўллаб жавобгар ҳисобидан фуқаро фойдасига бузилган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекси, ердан фойдаланиш ҳуқуқининг баҳоси ҳамда экспертиза ўтказиш учун тўланган тўловлар учун жами 891 525 701 сўм миқдорида пул компенсация ундириш ҳақида қарор қабул қилди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида" ги низом (Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2019 йил 19-центябрдаги 2308-Қ-сонли қарори қабул қилинган вақтда амалда бўлган) нинг 8-бандида бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш, ҳамда ер участкасини олиб қўйиш муносабати билан мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш назарда тутилган".

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1