АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 9 баллик зилзила бўлиши ҳақида хабар тарқалмоқда. Расмий изоҳ берилди (видео)

'Ўзбекистонда 9 баллик зилзила бўлиши ҳақида хабар тарқалмоқда. Расмий изоҳ берилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда шу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида 9 балли зилзила содир бўлиши ҳақида айтилган видео тарқалди.

 Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази бунга нисбатан расмий муносабат билдирди

Қайд этилшича, бугун, 28 март куни Telegram ижтимоий тармоғида шу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида 9 балли зилзила содир бўлиши мумкинлиги айтилган видеохабар тарқалган. Видеодаги шахс ушбу ҳафта Ўзбекистонда 9 балли зилзила содир бўлишидан огоҳлантириб, одамларни эҳтиёт бўлишга чақирган. 

Киберхавфсизлик марказининг маълумот беришича, видеода айтилган гаплар ёлғон. Шунингдек, марказ одамларни бундай хабарларга ишониб қолмасликка чақирган. 

"Фейк хабарларга алданманг, батафсил маълумотларни олиш учун бизнинг каналларимизни кузатиб боринг!", дейилади марказ хабарида. 

 

    Бошқа янгиликлар