1

Бугун пойтахтнинг бешта туманида газ ўчади (рўйхат)

ЖАМИЯТ 29.03.2023, 09:27
Бугун пойтахтнинг бешта туманида газ ўчади (рўйхат)

Янгиҳаёт тумани Сатторова кўчаси ва Спутник 4-мавзеси, Индекс бозори ёнидаги газ қувурларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.  Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу сабабли бугун, 29-март куни соат 10:00дан 18:00га қадар:    
Янгиҳаёт тумани: “Ибрат”, “Олчазор”, “Навқурон”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Йўлдош”, “Тошкент”, “Файзил”, “Чортоқ” МФЙларидаги 3491 та уй хўжаликларида ва кўп қаватли уйлардаги жами 4437 та аҳоли хонадонларида ҳамда МФЙлари ҳудудида жойлашган 234 та улгуржи истеъмолчиларда;


Сергели тумани: “Нилуфар”, “Илтифот”, “Софдил” МФЙлари ҳудудидаги 288 та уй хўжаликларида ва кўп қаватли уйлардаги жами 2718 та аҳоли хонадонларида ҳамда МФЙлари ҳудудида жойлашган 36 та улгуржи истеъмолчиларида, Қўйлиқ 5,6,7-даҳаларидаги 2 000 та уй хўжаликларида, “Қўшқўрғон”  табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади;

Яшнобод тумани: “Ассалом соҳил” турар-жой мажмуоси кўп қаватли уйлардаги 520 та аҳоли хонадонида, “Донишманд”, “Нодира”, “Гулистон”, “А.Навоий”, “Хосият”, “Янги давр”, “Бунёдкор”, “Муқимий”, “Тарнов боши”, “Олмос”, “Гўзал”, “А.Ясавий”, “Бошлиқ”, “Маърифат” МФЙлари ҳудудидаги жами 15 000 та уй хўжаликларида ҳамда 350 та улгуржи истеъмолчиларда;


Миробод тумани: “Файзобод”, “Қўйлиқ”, “Янги қўйлиқ”, “Оқ уй”, “Қора-су” МФЙлари ҳудудидаги жами 4 400 та уй хўжаликларида ҳамда 200 та улгуржи истеъмолчиларда;

Юнусобод тумани “Тикланиш” МФЙ ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли бугун, 29-март куни соат 10:00дан 18:00га қадар Юнусобод туманининг “Тикланиш” МФЙдаги 400 та уй хўжаликларида ҳамда мазкур маҳалладаги 10 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

"Таъмирлаш ишлари якунлангач табиий газ таъминоти қайта тикланади" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1