Тошкентда набира бувисини уриб ўлдириб қўйди. Қотиллик пойтахтнинг Миробод туманида 1991 йилда туғилган эркак томонидан содир этилди.
Қотиллик набиранинг бувиси билан ўртасида юз берган келишмовчилик сабаб содир бўлган.
Эркак ота-онаси вафотидан сўнг 10 йилдан буён бувиси билан бирга яшаб келаётган бўлади.
- Бувимнинг ягона боқувчиси мен эдим. 2022 йил 9 декабрь куни уйга ароқ кўтариб келиб, ичдим. Соат 01.20ларда бувим уни бошқа хонага кўтариб, ўтказиб қўйишимни сўради. Бувимни беҳосдан ерга йиқитиб қўйганимда, у мендан норози бўлиб, жаҳлимни чиқарди. Мен эса маст бўлганим учун бувимни неча маротаба урганимни эслолмайман. Кейин диванга олиб бориб ётқиздим. Қилган ишимдан пушаймонман, - дейди судланувчи.
Суднинг ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.