"Жабрланганлар шифохонада..." Самарқанддаги портлаш бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 30.03.2023, 13:20
"Жабрланганлар шифохонада..." Самарқанддаги портлаш бўйича янги тафсилотлар маълум қилинди

ФВВ матбуот хизмати Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида парранда фабрикасида содир бўлган портлаш бўйича қўшимча маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, Бугун, 30 март куни соат 10-40 ларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг "Мелихўжа" МФЙда жойлашган парранда фабрикасида, дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, хаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, 2 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда "Ҳудудгазтаъминоти" масъул ҳодимлари чиқишган. Ҳозирда воқеа сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1