АсосийJamiyat

"Автомагистрал” корхонасининг 1,5 млрд сўмлик давлат харидлари коррупция сабабли бекор қилинди

'"Автомагистрал” корхонасининг 1,5 млрд сўмлик давлат харидлари коррупция сабабли бекор қилинди'ning rasmi

Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган мониторинг натижасида “Автомагистрал” унитар корхонаси буюртмачилигида транспорт хизматини кўрсатиш учун 2023-йил 25-март куни қонунчиликка зид ўтказилган 2 та ( 1 055,0 млн сўмлик ва 515,0 млн сўмлик) жами 1 млрд  570,0 млн сўмлик давлат хариди бекор қилинди.

Бунда корхона Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:
10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
19-моддаси (давлат буюртмачилари);
42-моддаси (иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилларида иштирок этишдан четлатиш шартлари);
46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилганлиги аниқланди.
Хусусан, харид комиссияси томонидан 515,0 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган талабгор ва ғолиб деб топилган “И.А.М.” МЧЖ таъсисчиси Б.М.И айни пайтда “Автомагистрал” УК харид комиссияси аъзоси ва корхона бош муҳандиси эканлиги эътиборга олинмаган ва ноҳалол рақобатни келтириб чиқарганлиги ўрганилмаган. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича танловни ўтказишни вақтинчалик бекор қилиш чораси кўрилмаган.

Бундан ташқари, ҳар икки давлат харидида ҳам харид комиссияси котиби томонидан фойдаланган компютернинг ИП-манзили орқали харидда иштирок этган тадбиркорларнинг ҳужжатлари махсус электрон платформага юкланганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди. Ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари қўмитасига сўровнома ҳам киритилди.

“Автомагистрал” УК томонидан 2023 йил 29 март куни Антикоррупсия агентлигига тақдим этилган хатга кўра, камчиликлар бартараф этилиб, харид комиссиясининг 2 та лот бўйича баённомаси бекор қилинган.

    Бошқа янгиликлар