1

Мирзачўл халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 30.03.2023, 18:14
Мирзачўл халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси материаллари асосида вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси томонидан ўтказилган текширув натижасида Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими фаолиятида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда ДХХ darakchi.uz'га маълум қилди.

Хусусан, ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид равишда ортиқча синфлар шакллантирилиши, таътил, иш ҳақи ва устама пуллар ортиқча тўланиши, қурилиш-таъмирлаш ишларида қўшиб ёзиш, умумий ўрта таълим мактабларидаги товар-моддий бойликларда камомадлар мавжудлиги ва бошқа ҳолатлар натижасида давлатга 1 млрд. 593 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда Мирзачўл тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1