1

Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди

ЖАМИЯТ 30.03.2023, 20:34
Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди

Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудларидан ҳисобланадиган Паркент қишлоқларига сел келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди

Хабарга кўра, ҳақиқатан ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида Паркент туманида кучли бўлмаган қисқа муддатли ёмғир ёғиши кузатилди. Аммо ушбу тарқалган видеода сел келгани акс этган тасвирлар 2022 йилнинг 14 май куни Паркент тумани “Нуробод” маҳалласи Шахай кўчасида юзага келган. 

Қайд этилишича, Тошкент вилояти тошқинга қарши комиссия томонидан тошқин сувларини хавфсиз ўтказиб юбориш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган. Сел оқимлари, сув тошқинлари ҳамда кўчки хавфи юқори бўлган ҳудудлар танлаб олиниб, аҳоли ва ҳудудларга хавф солиши мумкин бўлган жойларда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муҳандислик тадбирларини махсус-ўқув тактик машқлар орқали мунтазам амалга ошириб келмоқда. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан вилоятнинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида 7 та назорат кузатув постлари ташкил этилган бўлиб, улар томонидан доимий назорат ўрнатилган.

“Шу ўринда, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асоссиз, нотўғри хабарларни тарқатмасликни сўраб қолади”, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1