1

Ўзбекистонда яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди (ҳудудлар рўйхати)

ЖАМИЯТ 31.03.2023, 11:46
Ўзбекистонда яна сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди (ҳудудлар рўйхати)

2—4 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет директори Ш.Ҳабибуллаев ўзининг Facebook саҳифаси орқали маълум қилди.

Қайд этилишича, 2—4 апрел кунлари Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида дўл ёғиши мумкин. 1—4 апрелда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, шимолда ва чўл ҳудудларда чанг-тўзон билан 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Сел-сув тошқини кузатилиши кутилаётган ҳудудлар:

Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1