1

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштира олмай қолган фуқаролар жарима тўлайдими?

ЖАМИЯТ 31.03.2023, 14:21
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштира олмай қолган фуқаролар жарима тўлайдими?

Бугун – 2023 йил 31 март куни эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг сўнгги куни. 

Яъни жорий йил 1 апрелдан бошлаб 2010 йилгача берилган эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ЎзАга маълум қилишича:

  •   Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга мурожаат қилганда ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмасдан кейин алмаштиришга мурожаат қилганда маъмурий жазо қўлланилмайди. 

Фақат автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бермайди, яъни муддати ўтган ёки белгиланган муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан автомобиль бошқарган шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси билан "ҳужжатсиз бошқариш" сифатида маъмурий баённома расмийлаштирилади.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1