1

Сурхондарёда маҳалла раиси фуқарони уриб, кўз пардасини йиртиб юборди (видео)

ЖАМИЯТ 31.03.2023, 18:16
Сурхондарёда маҳалла раиси фуқарони уриб, кўз пардасини йиртиб юборди (видео)

Сурхондарёда маҳалла раиси бир кишини уриб, кўз пардасини йиртиб юборди. Ушбу ҳолат жорий йилнинг 28 март куни Шўрчи тумани "Бахшитепа" МФЙда содир бўлган. Бу ҳақда Миллар кўрсатувида айтилди.

Маълум қилинишича, шу куни вилоят ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабулга ўз таклифи билан кирмоқчи бўлган фуқарони кўрган маҳалла раиси бу мурожаатдан ҳокимликни хабардор қилгани ва уйига кетаверишини айтган. Бу ҳолатдан фуқаро норози бўлиб ортга қайтиб кетган.

Эркак ўша куни кечқурун маҳалла раисининг уйига у билан гаплашиб олиш учун борган. Аммо, орада жанжал чиққан ва раис уни кўзига мушт туширган.

"Гаплашиб оламиз деган маънода машинасига ўтирган эдим. Машинанинг ичида ҳам менга қўл узатди. Бошқа тарафдан укаси келиб, у ҳам зарба берди. Кўзим олдин ҳам травма олган эди. Кўзим ёрилиб кетибди, операция қилди. Ҳозир кўзимда сезиш қобилияти йўқ", - дейди жабрланувчи.

Маҳалла раиси қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради.

Шифокорнинг айтишича, етказилган жароҳат натижасида кўзнинг шох-пардаси ёрилиб кетган. Операсия ўтказилганидан сўнг, беморнинг аҳволи яхши ҳолатга келган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1