Телеграмда молиявий пирамида ташкил қилган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 01.04.2023, 14:09
Телеграмда молиявий пирамида ташкил қилган шахс қўлга олинди

ИИВ Киберхавфсизлик марказидан маълум қилишларича, Телеграм мессенжерида молиявий пирамида ташкил этган шахс аниқланиб, қўлга олинган.

У "Ҳадя бериб ҳадя олинг", деб номланган гуруҳ ташкил қилиб, "пулларни 2 баробар кўпайтириб берамиз", деган ваъдалар берган.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида яшовчи 31 ёшли К.М. ушбу гуруҳга аъзо бўлиб, "пул кўпайтириб берилиши" ваъдасига ишониб, 28 миллион сўм пулини номаълум шахс пластик картасига ўтказиб берган.

Алданганини билгач эса ички ишлар органига мурожаат қилган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи 29 ёшли Х.Д. содир этгани аниқланди.

У Жиноят кодексининг 188-1-моддаси 2-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, ушбу жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1