1

"Оилавий меҳрибонлик уйи" қизларини зўрлаб келган ФВВ ходими ишидан олингани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 01.04.2023, 18:44
"Оилавий меҳрибонлик уйи" қизларини зўрлаб келган ФВВ ходими ишидан олингани маълум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2022 йил 6 сентябрдаги ҳукми билан Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган 39 ёшли А.Қ. ҳам ўша пайтдаёқ лавозимидан олинган.

Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ унинг шериги, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи А.М. ҳам қилмишларидан сўнг ишдан олингани айтилган эди.

Уларнинг ҳар иккисига Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримида ҳам Хива туман судининг юқоридаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1