1

БМТ Туркиядаги зилзилалар натижасида қишлоқ хўжалиги йўқотишлари ҳажмини баҳолади

ДУНЁ 01.04.2023, 19:40
БМТ Туркиядаги зилзилалар натижасида қишлоқ хўжалиги йўқотишлари ҳажмини баҳолади

Февраль ойида Туркияда содир бўлган даҳшатли зилзилалар мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 20 фоиздан ортиғига зарар етказган.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълум қилди.

“Туркиядаги зилзилалар 11 та етакчи қишлоқ хўжалиги вилояти ва 15,73 миллион нафар аҳолига жиддий таъсир кўрсатди. Бу мамлакат озиқ-овқат маҳсулотларининг 20% дан ортиғини қамраб олади”- дейилади ФАО хабарида.

Ташкилот экспертларининг қайд этишича, табиий офатдан жабр кўрган ҳудудларда экинлар, чорвачилик, балиқчилик ва сув хўжалиги, шунингдек, қишлоқ инфратузилмаси катта зарар кўрган.

Дастлабки маълумотларга кўра, зарар 1,3 миллиард долларни, саноат йўқотишлари эса 5,1 миллиард долларни ташкил этади.

ФАО Туркиядаги зилзиладан жабр кўрган жамиятларга ёрдам бериш учун 112 миллион доллар ажратишга чақирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1