1

1 апрель - Халқаро қушлар куни (видео)

ЖАМИЯТ 01.04.2023, 22:51
1 апрель - Халқаро қушлар куни (видео)

Бугун, 1 апрель - Халқаро қушлар куни муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган "Ботаника" боғида  “Қушларни асрайлик!” республика танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар бермоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов, соҳа олимлари ва кўнгилли ёшлар иштирок этди. 

Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан дарахт кўчатлари экилди ва қушларни учириш маросими ўтказилди. Шундан сўнг кўнгиллилар ўртасида қуш уяларини ясаш мусобақаси ўтказилди. Ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди. 

Қушларни муҳофаза қилишни мақсад қилган кунни нишонлаш дастлаб 1894 йилда АҚШда пайдо бўлган, кейин Европага келган ва ҳозирда бу йўналишдаги тадбирлар кўплаб мамлакатларда ЮНЕСКОнинг "Инсон ва биосфера" биологик дастури доирасида ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон орнитофаунасида қушларнинг 22 туркумга оид 470 дан ортиқ тури маълум, шундан 51 турдаги қушлар Республика Қизил китобига киритилган.

"Қушларнинг  табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамияти хилма-хил бўлиб, ўсимликларни чанглантириш, уларнинг уруғларини тарқатиш, зараркунанда ҳашаротлар ва кемирувчиларни қиришдан иборат. Шу билан бирга, қушларнинг табиатдаги эстетик аҳамияти айниқса катта, уларнинг сайраши боғ ва хиёбонларни жонлантиради, инсонда завқланиш ҳиссини уйғотади",–дейди табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1